Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“28 август – БАА хотин-қизлари куни”да Ал-Мансурий сардор сифатида парвоз қилди
16:24 / 2022-08-30

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

БААда илк бор аёл киши - 33 ёшли Ойша Ал-Мансурий самолёт қўмондони этиб тайинланди. Бу ҳақда “WAM” маълум қилди.

Ойша Ал-Мансурий тингловчи-учувчиликдан қўмондонлик даражасигача кўтарилиб, энди “Etihad” авиакомпанияси йўловчи лайнерини бошқаради. Унинг ҳисобида 6000 соат парвоз тажрибаси, 15 йиллик иш стажи мавжуд.

Ойша авиакомпанияга 2007 йил ишга келган. У биринчи парвозини ягона двигателли “Cessna 172”да Иордания пойтахти Амманга амалга оширганди, кейин икки двгателли “Diamond DA42”да учди.

Мазкур муҳим воқелик муносабати билан учувчини тақдирлаш маросими “Etihad Aircrew” брифинг марказида Ойшанинг оиласи, ҳамкасблари ва авиакомпания раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтди. Сардорликка кўтарилиш учун Ал-Мансурий “Etihad”нинг мураккаб скрининг дастуридан ўтди ва керакли парвоз соатини тўплади. У БАА фуқаро авиацияси бош бошқармасининг назарий топшириқларини бажариб, имтиҳонни муваффақиятли топширди.

– “Etihad” капитан Ойшанинг ютуқлари билан фахрланади, – деди авиакомпания бош директори Муҳаммад Ал-Булуки. – БААдаги авиация соҳасида учувчи аёллар сафи кенгайиб бораётгани қувонарли. Биз келажакда ҳали кўп аёл-сардорларни кутамиз.

Ойша Ал-Мансурий шундай дейди: “Etihad Cadet Pilot” дастурига қўшилганимдан, йиллар давомида касбий кўникмамни ривожлантириш имкони пайдо бўлганидан хурсандман. Маҳоратим шаклланишига кўмаклашгани, машғулотларга тайёрлагани учун устозларимдан миннатдорман. Мен тижорат авиакомпанияси капитанлигига сазовор бўлган илк БАА аёли эканимдан фахрланаман. Фаолиятим ёш аёлларни менинг йўлимдан боришга илҳомлантиришини хоҳлайман”.

 

Муҳаррама Пирматова, ЎзА