Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
27 та йўл қурилиш объекти меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайди
16:36 / 2022-03-16

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда “Ўзйўлинспекция” бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йил давомида автомобиль йўлларидаги 7 минг 78 та объектда назорат ишлари ўтказилди. 

Мазкур объектлардаги назорат ишлари натижасида 11 минг 949 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, пудратчи, лойиҳачи, йўлларни сақловчи ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимларига 7 минг 324 та бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди. 

11 минг 489 та қоида бузилиши белгиланган муддатларда бартараф этилишига эришилди. 281 та кўрсатмалардаги 465 та қоида бузилишлар ижроси ҳудудий давлат инспекторларининг назорати остига олинган. Назорат қилиш ишлари натижасида 189 та ҳолат бўйича 6 миллиард 512,36 миллион сўмлик сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлар ҳажмини тўловдан чиқариш бўйича буюртмачиларга талабномалар киритилди.  

Қўпол равишдаги қоидабузилишларга йўл қўйган ва инспекторлар томонидан берилган кўрсатмаларни белгиланган муддатда бартараф этмаган мансабдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 99- ва 147-модаллари асосида тегишли чоралар қўллаш бўйича 254 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. Бугунги кунда судлар томонидан 227 таси бўйича 271,24 миллион сўм ундирилган. 

Шу каби 36 та ҳолатда шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида юқори турувчи органларига тақдимнома киритилди. Қоида бузилишлар бартараф этилмаган 7 та ҳолат бўйича материаллар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди. 

2021 йил давомида сунъий иншоотлар, яъни кўприк ва йўл ўтказгичлар  ҳолатини назорат қилиш ишлари бўйича 245 та объектда назорат қилиш ишлари ўтказилди. 

Натижада 483 та қоида бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича буюртмачи, сақловчи ва пудратчи корхоналарга 152 та ёзма кўрсатма берилди. 2,8 миллион сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган ишлар ҳисоботдан чиқарилди. Мазкур ҳолатлар бўйича талабнома, шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган мансабдор шахсни жавобгарликка тортиш каби ва бошқа чоралар кўрилди. 

Йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини назорат қилиш бўйича 244 та йўл-қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқарувчи корхоналарда (жумладан, 135 та асфальтобетон цехи, 16 та темирбетон цехи, 46 та тош майдалаш ва саралаш цехлари, 23 та карьер, 24 та синов лабораториялар, 3 та органик-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш корхоналарида) назорат қилиш ишлари ўтказилган. Натижада 281 та қоида бузилиш холати аниқланди ва уларни бартараф этиш бўйича лозим чоралар кўрилди. 

Шунингдек, қўпол равишда қоидабузилишларга йўл қўйган 31 та ҳолат бўйича масъул ходимларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди. 

Ҳисобот даврида 45 та йўл қурилиш объектларида сифат даражасини аниқлаш бўйича 4464 та синов ишлари ўтказилди. Натижада 40 та синов баённома хулосаларида 27 та объектда бажарилган йўл қурилиш ишлари, меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, ваколатли органларга маълумотнома киритилди. 


Шаҳноза Маматуропова, ЎзА