Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 27-32 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.
***
Муҳим ҳодисалар
26-28 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари: Сўх, Фарғона туманлари ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
ЎзА