Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
27 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:27 / 2026-02-26

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 27 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-6, кундузи 9-14 даража илиқ, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.   

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундуз 10-15 даража илиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,   ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2-7, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.   

Республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши (ёмғир, қор  ёғиши),  туман тушиши мумкин.  Сел келиши, қор кўчиши хавфи бор.   Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси   2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Муҳим ҳодисалар   

26-27 февраль кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.   

ЎзА