Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
268 нафар битирувчига “лейтенант” унвони берилди
14:58 / 2022-07-18

Ёш авлодга замонавий таълим-тарбия бериш, уларни муносиб касбга йўналтириш, билимини ошириш долзарб ва муҳим масалалардан биридир.

Бу борада юртимиздаги таълим масканларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларни катта ҳаёт йўлига муносиб тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.  

Яқинда “Янги Ўзбекистон” боғида Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиали ўқувчиларининг битирув тадбири бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Азиз Икромов бошчилигида пойтахт ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари, университет масъуллари, ОАВ вакиллари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, тадбир давомида 268 нафар битирувчи Ватанга қасамёд қабул қилди. Шундан сўнг генераллар томонидан диплом ва “лейтенант” махсус унвонлари тантанали равишда топширилди ва ёш ходимлар хизмат жойларига тарқатилди.

Элу юрт хизматига шайланган бу ёш кадрлар эндиликда қасамёдига содиқ ҳолда ўз олдига қўйган олий мақсади сари интилади, елкасидаги масъулиятини ҳис қилиб, фаолият олиб боради. Бу уларнинг шахдам қадамларида, порлаб турган кўзларида яққол акс этиб турар эди. 

М.Комилова, ЎзА