Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
268 нафар афғонистонлик Эрон турмаларидан озод этилди
17:27 / 2023-03-06

Эрон ҳукумати Афғонистоннинг 268 нафар фуқаросини қамоқдан чиқариб, қўшни мамлакат ҳукуматига топширди, деб маълум қилди душанба куни Толибон ҳаракати томонидан шакллантирилган Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукумати ташқи ишлар вазири Ҳафиз Зиё Аҳмад.

Унинг айтишича, Эрон қамоқхоналарида сақланаётган Афғонистон фуқароларини топшириш  Хирот провинциясида бўлиб ўтган.    

Афғонистон фуқаролари қайси қонунбузарликлари учун Эрон қамоқхоналарида сақлангани ҳақида маълумот берилмаган.  

Афғонистонда чиқадиган Hasht e Subh газетаси эса  Эрон ҳукумати “Ислом-Қалъа” чегара назорат-ўтиш пункти орқали камида 560 нафар маҳбусни Афғонистонга қайтариб бергани ҳақида хабар берди.