Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
260 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа муҳокама қилинди
14:34 / 2022-08-23

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда депутатлар «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти бўлим бошлиғи Дилшода Рустамованинг «2022-2024 йилларда газ таъминоти тизимини модернизация ва реконструкция қилиш инвестиция лойиҳаси концепцияси»ни тасдиқлаш тўғрисидаги ахборотини муҳокама қилди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳани амалиётга татбиқ этиш учун 260 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур. Хусусан, 254,3 миллион долларга ҳисоблаш ускуналари ва ГТПларни харид қилиш, янги газ тармоқларини қуриш, мавжуд тармоқларни мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 0,9 миллион долларга газ тармоқларининг атрибутив маълумотларини шакллантириш, 1,8 миллион долларга икки босқичли газ таъминоти тизимини жорий этиш, 2 миллион долларга газ сизиб чиқиш ҳолатларини аниқловчи қурилмаларни сотиб олиш режалаштирилган.

Натижада 5434 дона юқори босимли газ тартиблаш пунктларининг масофавий назорати йўлга қўйилади, 389,5 миллион куб.м. газ технологик йўқотишлари камаяди, авария ҳолатлари 90 фоизга қисқаради.


ЎзА