Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
26 йиллик муаммо ечим топди
13:23 / 2022-03-11

Фуқаро М.Баймурзаева 1996 йил 17 январда фарзандидан айрилган.

Атиги 9 ой умр кўрган қизи Г.Турдибекованинг ўлим тўғрисидаги гувоҳномаси айрим сабабларга кўра расмийлаштирилмаган. Мазкур гувоҳнома ўз вақтида олинмаганлиги сабаб М.Баймурзаева нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида қатор муаммоларга дуч келган.

Оилавий шароити оғир, қарамоғида ногирон фарзанди бўлган, ташкилотма-ташкилот, идорама-идора юриб сарсонгарчиликдан чарчаган М.Баймурзаева қизи Гулойим Турдибекованинг ўлим тўғрисида гувоҳномасини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар адлия бўлимига мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат бўлим томнидан ўрганилиб, зарур ҳужжатлар тўпланди. Аниқланишича, Турдибекова Гулойим Шухрат қизига 1995 йил 21 апрель куни Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 268-сон билан қайд этилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилган. Бироқ оғир касалликдан сўнг вафот этган Г.Турдибекованинг ўлим ҳақидаги гувоҳномаси олинмаган. Бу Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлими архиви томонидан берилган маълумотномада ҳам тасдиқланган.

Сўнг, адлия бўлими томонидан фуқаро М.Баймурзаева манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига ариза киритилди.

Суд томонидан Турдибекова Гулойим Шухрат қизининг 1996 йил 17 январда ўлганлик фактини белгилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилиб, дарҳол ижро учун Янгиер шаҳар ФҲДЁ бўлимига юборилди.

Янгиер шаҳар адлия бўлимининг кўмаги билан 26 йиллик муаммо ечим топди.

Шуҳрат Суяров, ЎзА