Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
26 майда Сурияда президентлик сайловлари ўтказилади
09:30 / 2021-04-19

“Сурияда 26 май куни президентликка сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат парламенти – Халқ кенгаши раиси Ҳаммуда Сабаҳ маълум қилди”, дейилади SANA хабарида.

“Олий конституциявий судда бу борада номзодларни илгари суриш ва ҳужжатларни қабул қилиш жараёни 19 апрелдан 28 апрелгача давом этади”, деди у.

Мамлакатда бундан олдинги президентлик сайловлари 2014 йилда ўтказилган, унда Башар Асад ғолиб бўлганди.  

Ўтган йилнинг ёзида эса эса мамлакат парламентига сайловлар ўтказилиб, Асад тарафдорларининг “Миллий прогрессив фронт” коалицияси ғалаба қозонган ва 250 ўриннинг 177 тасини эгаллаганди.