Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
26 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
10:44 / 2022-07-25

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 26 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Куннинг иккинчи ярмида шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-27 даража илиқ, кундузи 41-43 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 27-32 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Тошкент,  Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.  

Андижон,  Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-26 даража илиқ, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

***

Муҳим ҳодисалар

25-28 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудлари: Сўх, Фарғона туманлари ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

ЎзА