Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
26 февраль куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
06:38 / 2024-02-25

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, кечаси қор ёғиб, эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб,  туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8, баъзи жойларда 0-2 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан сониясига 5-10  метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 0-5  даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

25-29 февраль кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши мумкин.

ЎзА