26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни.
1936 йил 26 апрелда миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқёсида кенг тарғиб этиш, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллуд топди (вафоти 1985 йил).
1954 йил 26 апрелда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топди (вафоти 2001 йил).
1966 йил 26 апрелда Тошкент шаҳрида кучли зилзила содир бўлди.
1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Амир Темур орденини таъсис этиш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди.
2012 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
2018 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
ЎзА