English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
256 минг қути ипак қуртини етиштириш муваффақиятли давом этмоқда
12:03 / 2022-04-18

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан мамлакатимиз бўйлаб пиллачилик соҳасини ривожлантириш борасида ижобий қадамлар ташланиб, тармоқда ўнгланиш ва ривожланиш бошланди.

 Хусусан, қарор билан берилган имтиёзлар натижасида йилига тўрт марта ипак қурти парваришланиб, сифатли пилла етиштиришга эришилмоқда. 

Айни кунларда мамлакатимизда баҳорги пилла мавсуми уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, барча вилоят ва ҳудудларга тарқатилган 256 минг қути ипак қурти уруғларини жонлантириш, наслли ипак қурти парваришлаш ва уруғ тайёрлаш, “Яшил йиллик” умуммиллий лойиҳаси доирасида тут кўчатларини экиш давом этмоқда. 

Жумладан, Андижон вилояти Пахтаобод туманида жорий мавсумда 270 тонна пилла етиштириш режалаштирилган. Ҳозирда 4 минг 745 қути ипак қурти парвариш қилинмоқда.  

Мазкур, пилла етиштириш ишлари тумандаги 264 та фермер хўжалиги ҳамда 482 нафар касаначи томонидан олиб борилмоқда. Ходимларга “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси масъуллари томонидан бажарилаётган чора-тадбирларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда келгуси режалар юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  

Гулноза Бобоева,  ЎзА