Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
250 миллион долларлик шартнома имзоланди
17:04 / 2018-08-25

Пойтахтимиздаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида “Тошкент вилоятида бизнес юритинг“ инвестицион форуми ўтказилди

Пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида “Тошкент вилоятида бизнес юритинг“ инвестицион форуми ўтказилди.

Форумда Россия, Франция, Германия, Польша, Болгария, Туркия, АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Малайзия ва Сингапур каби 20 дан ортиқ давлатдан 200 дан зиёд дипломатик корпус вакиллари, тадбиркор ва инвесторлар иштирок этди.

Икки кун давом этган форумнинг дастлабки кунида Тошкент вилоятининг туризм, саноат, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика йўналишларидаги бизнес лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов томонидан чет эллик ишбилармон доира вакилларига вилоятнинг инвестицион муҳити – шароит ва имкониятлари таништирилди.

Тадбирда Болгария, Татаристон ва Хитой давлатлари вакиллари Ўзбекистон Республикасида, шу жумладан, пойтахт вилоятида бизнес юритишнинг афзалликлари, инвесторлар учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар, имтиёзлар ҳақида ўз фикрини билдирилди.

21.JPG

Форум доирасида «Ўзэкспомарказ» павильонида вилоятнинг 200 га яқин тадбиркорлари томонидан саноат, туризм ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

– Корхонамизда йилига ўртача 10 минг тонна сифатли товуқ гўшти тайёрланади, – дейди Пискент туманидаги “Саховат Бройлер“ масъулияти чекланган жамияти бўлим бошлиғи Р.Қамбаров. – Маҳсулотлар асосан қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва араб давлатларига экспорт қилинмоқда. 

Тадбир иштирокчилари “Ангрен эркин иқтисодий саноат зонаси“да бўлиб, у ердаги корхоналар фаолияти ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Дастлабки маълумотларга кўра, форум доирасида чет эллик инвесторлар билан 250 миллион долларлик 10 лойиҳа бўйича келишувга эришилган.