Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди
09:51 / 2025-11-27

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси жорий йилнинг ноябрь ойида хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.

Диний экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишни мақсад қилган ушбу шахс 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган ҳамда Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудларидаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган. 

Ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган мазкур шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, қонун устувор бўлган мамлакатимизда ҳар бир содир этилган жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади.