Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 туп каннабис ўсимлигини эккан фуқаро аниқланди
12:42 / 2022-08-02

Ғиждувонда ўз томорқасида каннабис етиштираётган шахс аниқланди. Бу ҳақида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ғиждувон туманида “Қорадори – 2022” тадбири доирасида ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Туманнинг “Ростгўй” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Ж. исмли шахс ўзининг яшаш хонадонидаги томорқасининг 15х20 метр ҳажмдаги ер майдонида 25 туп каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  


Зариф Комилов, ЎзА