Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 минг нафарга яқин аёллар сўровномада иштирок этди
18:14 / 2020-10-20

Аёллар ва ёшларга оид бир қатор ижтимоий масалалар манзилли ташкил этилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий этилади.


Аёллар ва ёшларга оид бир қатор ижтимоий масалалар манзилли ташкил этилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларга зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жорий этилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Таъкидланишича, худудларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни жорий этиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан оилалардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ва аёллар, шунингдек, 31 ёшдан юқори бўлган хотин-қизларнинг муаммолари аниқланмоқда.

Бугунги кунда республикамиз бўйлаб хотин-қизларга оид масалаларни манзилли ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, уларнинг муаммолари ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳлари томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” тизими орқали олиб бориладиган ўрганишлар натижаларини ўзида акс эттирадиган махсус саволнома тузиб чиқилди.

Сўровномада аёлларнинг оилавий ва ижтимоий, ишсизлик ҳолати, касбий кўникмалари, иш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича қизиқишлари баён этилади. Аёлларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйиш борасидаги ташаббуслари учун зарур кредит маблағ миқдори, шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш бўйича зарур бўлимлар жой олган.

Бугунги кунга қадар танлаб олинган 28 та шаҳар ва тумандаги 1 минг 322 та маҳаллада 26 мингдан ортиқ хонадонлар ўрганилиб, уларда яшовчи 30 ёшдан юқори бўлган 25 мингга яқин аёллар билан суҳбатлашилди, анкета сўровномалари тўлдирилди.

Мазкур ўрганишларнинг энг муҳим тамойили, маълум бир ҳудуддаги барча тоифадаги аёлларни қамраб олиш ҳамда муаммоларни манзилли аниқлаш механизмига асосланишдир. Яъни, бир маҳаллада нечта аёл бўлса, хоҳ у ишсиз, хоҳ ўз ишига эга бўлсин, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки аксинча бўлсин, уларнинг барчаси бу сўровномада қатнашади ва бу маълумотлар сўровномада акс этади.

Брифингда маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш 2020 йил декабрь ойидан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими амалга оширилади.

Аммо унга қадар фуқароларнинг ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризалари доимгидек, фуқаролар йиғини томонидан қабул қилинади ҳамда ўрнатилган тартибда кўриб чиқилади.

Бундан хулоса шуки, фуқаролар йиғини масъуллари Тошкент шаҳрида яшаб турган фуқароларнинг уларнинг фарзандларига нафақа тайинлаш ҳақидаги аризасини қабул қилмасликка ёки бошқа сабабларни рўкач қилишга ҳеч бир ҳуқуқий асоси йўқ.

Ўрнатилган тартибга кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа битта болали оилаларга 131 минг сўм, иккита болали оилаларга 217 минг сўм, учта ва ундан ортиқ болали оилаларга 304 минг сўм этиб белгиланган.