Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 март – Австрия билан дипломатия муносабати ўрнатилган кун
16:01 / 2024-03-25

Дунёга донғи кетган Людвиг ван Бетховен, Франц Йозеф Гайдн, Вольфганг Амадей Моцарт, Франц Шуберт, Иоганн Штраус каби композитор ва бастакорлар ватани – Австрия Республикаси Марказий Европадаги давлат бўлиб, Дунайнинг ўрта оқими ҳавзасида жойлашган. Австрия қадимги немис тилидан “Шарқий мамлакат” дея таржима қилинади.

Пойтахти Вена шаҳри. Давлат тили – немис тили. Австрия 1955 йилдан БМТаъзоси. Миллий байрами – 26 октябрь – бетарафлик куни.

Федератив республика – Австриянингамалдаги конституцияси 1920 йил қабул қилинган. Тузилиши – федерация – иттифоқ. Давлат бошлиғи 6 йил муддатга сайланадиган федерал президент. Қонун чиқарувчи ҳокимият – икки палатали парламент: миллий кенгаш – қуйи палата ва федерал кенгаш – юқори палата.

Австрияда бошланғич ва ўрта таълимнинг ҳуқуқий асоси 1962 йил яратилган. Федерал таълим вазирлиги бошланғич, ўрта ва 2000 йилдан бошлаб олий таълимни молиялаштириш ва назорат қилиш учун жавобгар. Кўпгина штатларда 3-6 ёшли болалар учун боғча бепул.

Давлат таълими бепул ва мажбурий. Бошланғич таълим олти ёшдан бошлаб 4 йил давом этади. Кейинги босқич 9-синфгача. Турли касбий таълим дастурлари ва университетга тайёргарлик курсларида қўшимча 4 йиллик ўқиш мавжуд.

Университетлар юқори даражадаги эркинликка эга ва кенг кўламли таълим дастурларини таклиф қилади. Йирик олийгоҳлардан бири, мамлакатдаги энг қадимги Вена университети 1367 йил ташкил этилган. Шунингдек, Вена иқтисодиёт, Грац, Инсбрук, Зальцбург университетлари ҳам дунё илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган кўплаб мутахассисларни етиштирган.

Ҳозирги вақтда фундаментал тадқиқотлар 1847 йил очилган Фанлар академияси томонидан олиб борилади. Умуман, Австриядаги 2200 га яқин илмий муассасада 25 мингдан кўп мутахассис ишлайди. Давлат халқаро илмий ҳамкорликда жуда фаол, Европа Иттифоқи доирасидаги дастурда 1000 дан ортиқ тадқиқот-лойиҳа амалга оширилади.

Австрия матбуот агентлиги – Austria Presse Agentur (APA) мамлакатда ахборот хизматининг етакчи провайдери сифатида кундалик газеталар, таҳририятлар, медиа операциялари ҳамда алоқа саноати учун юқори сифатли контент ва технологик ечимлар таклиф этади.

Дунёдаги ҳукуматдан мустақил 20 га яқин йирик ахборот агентликларидан бири бўлган APA хабарлари оммавий ахборот воситаларига ишончли, мустақил, тезкор ва фактларга асосланган манба сифатида хизмат қилади.

Aгентлик мультимедиа хабарлари, маълумот базаси ва техник хизмати билан нафақат кундалик янгиликлар бўлими фаолияти учун муҳим пойдевор, балки сиёсат ва бизнесда қарор қабул қилиш учун хизмат ва асос ҳам таклиф этади.

Мустақил платформа сифатида ОАВ билан рақамли ҳамкорлик лойиҳаларини ҳам амалга оширади. Масалан, Австрия-Киоск рақамли газета дўкони, APA медиа-инновация маркази, “Австрия Видеоплатформ” видео алмашиш платформаси ва оқ ёрлиқли газета иловаси орқали 145 нафар муҳаррир йилига камида 175 000 репортаж, 50 000 фотосурат, 1000 та видео-материал  узатади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австрия Республикалари ўртасида 1992 йил 25 март куни дипломатия муносабати ўрнатилган.

Муҳаррама Пирматова,

ЎзА