Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
17:57 / 2026-02-24

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-9, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ,  2 даража илиқ, кундузи 3 даража совуқ,  2 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши мумкин). Ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи  2-7 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги  секундига  13-18 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига  20-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ, Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун айрим жойларда ёмғир  ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги  секундига  13-18 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига  20-25 метргача  тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечқурун айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига  13-18 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига  20-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи  21-26 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши  мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

24-25 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида, 26-27 февраль кунлари  республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА