French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
25 август куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:29 / 2023-08-24

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 25 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши,  чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача кучайиши,  чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.  Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23  даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади,  айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА