24 йил олдинги қотиллик далили учун мукофот….
Британиялик саёҳатчи Питер Фалконио вафот этганига 24 йил тўлди. Австралия полицияси эса шу кунларда мазкур қотиллик асоратини топишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот учун 500 минг долларлик мукофот эълон қилди.
BBC ёзишича, марҳум 2001 йил июль ойида Элис Спрингсдан 300 км шимолда жойлашган автомагистраль яқинида отиб ўлдирилган.
Ўшанда 28 ёшли йигит Ғарбий Йоркширлик севгилиси Жоан Ли билан Австралия бўйлаб саёҳат қилаётган эди.
2005 йил жиноятда айбланган Бредли Мердок жасад қаердалигини ошкор этмаган. Шунингдек, Мердок яқин атрофдаги бутазорда яшириниб, қочишга муваффақ бўлган Ли хонимни ўғирлаш ва унга ҳужум қилишда ҳам айбланган.
Шимолий ҳудуд полицияси қўмондони вазифасини бажарувчи Марк Грив фикрича, терговчилар Питер танаси қолдиғини уйига олиб бориш орқали оилага бироз далда бўлмоқчи.
Мусулмон Зиё, ЎзА