Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
24 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
13:32 / 2026-01-23

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, айрим жойларда 12-15 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 3-8 даража совуқ, чўл ҳудудининг айрим жойларида 10-13 даражагача совуқ, кундузи 3-8, чўл ҳудудида 0-5 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22-25 метргача тезлашиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин, Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 15-20 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши кутилмоқда. Кечаси 10-15, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.  

Муҳим ҳодисалар  

23-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига  совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши давом этади.  

23 январь куни  республикамизнинг  тоғолди ва тоғли  туманларида  қор ёғади, айрим жойларда кучли қор ёғади.  

Республикамизнинг айрим жойларида  шамолнинг тезлиги  секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши  мумкин.  

23-24 январь кунлари  ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, шимолда  кечаси 12-15, кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади.  

23-26 январь кунлари республикамизнинг тоғли туманларида  қор кўчиши хавфи бор.  

ЎзА