24 октябрь - Миллий кинология маркази ташкил топган кун
Бундан 28 йил муқаддам - 1996 йилда ташкил қилинган марказ Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий маркази ҳисобланади.
Сўнгги йилларда Миллий кинология маркази фаолиятида туб ўзгаришлар ва жадал ислоҳотлар амалга оширилиб, бу юқори самара бера бошлади.

Бинобарин, Миллий кинология марказида хорижий давлатларга хизмат итларини экспорт қилиш йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, марказ мутахассислари ва кинологлар чет давлатларда ўз малакасини оширишди.
Пировардида Марказнинг республика ҳамда халқаро миқёсдаги обрўси ошиб, юқори даражали муассасага айланиб бормоқда.
Ш.Маматуропова,
ЎзА