24 миллиард сўмдан зиёд зарар келтирган ноқонуний майнинг қурилмалари фаолияти тўхтатилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода ўтказилган назорат тадбирида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Хусусан, фуқаро Р.Е. га тегишли умумий истеъмол қуввати 840,4 кВт.ни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 кВА.га тенг 2 та трансформаторга ўзбошимчалик билан уланган.
Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 млрд. 415 млн. 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА