24 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 19 179 (+193) нафарни ташкил этмоқда
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент шаҳрида, 52 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 35 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Андижон вилоятида 45 нафар, Навоий вилоятида 9 нафар, жами 54 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 10 203 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 872 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.