English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
24 август куни соат 13:00да Осиё Чемпионлар лигасининг 2023-2024 мавсуми гуруҳ баҳслари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади
14:33 / 2023-08-23

Маросимни Осиё Футбол Конфедерацияси мусобақалар ўтказиш департаменти раҳбари, ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов олиб боради.

Куни кеча саралаш босқичининг сўнгги ўйинлари якунланди. Ва биз ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда омадли келди. Бу йилги мусобақаларда тўрт жамоамиз бош соврин учун курашадиган бўлди.  

"Пахтакор" юртимиз чемпиони сифатида гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган. Қаршининг "Насаф" жамоаси кубок эгаси сифатида. Супер лиганинг ўтган йилги кумуш медаль соҳиби "Навбаҳор", ҳамда совриндор ОКМКлар мусобақанинг саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўлланма олишди.  

Эртанги қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Диёр Имомҳўжаев ва ўринбосари Зоҳир Акрамхоновлар ҳам кузатувчилар сифатида иштирок этишади.  

Маросим ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида бўлиб ўтади.

ЎзА