233 миллион сўмлик металл ипларни ноқонуний олиб кирилаётгани аниқланди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.
Натижада божхона кўриги давомида товарнинг юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 233 миллион сўмлик металл иплар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА