Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 1-3 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 15-20, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10 даража совуқ, чўл ҳудудининг шимолида 11-13 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, баъзи жойларда 8 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
23-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчилик бўлади, асосан қор ёғади. Йўлларда яхмалак кузатилади.
22-23 январь кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида қор ёғади, айрим жойларда кучли қор ёғади.
Республикамизнинг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача, баъзи туманларда секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
23-24 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, шимолда кечаси 12-15, кундузи 2-5 даражагача совуқ бўлади.
23-26 январь кунлари республикамизнинг тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА