Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2,3 миллиард сўмга яқин маблағ фермерларга қайтарилади
12:08 / 2022-10-26

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ўрганишлар натижасида, амалдаги қонунчилик ҳужжатларида электр энергияси таъминотида зарур бўлган воситаларни ўрнатиш “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга юклатилган бўлса-да, ўзининг табиий монополия субъекти эканлигидан фойдаланиб, ушбу воситалар фермерлардан ундирилаётгани, яъни 170 та тадбиркорлик субъектидан 2,3 миллиард сўмга яқин маблағ ундириш ҳолати аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича қўмита томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Бугунги кунда ушбу қонунга зид равишда олинган 2,3 миллиард сўмга яқин маблағни фермерларга қайтариш (қайта ҳисоб-китоб) ишлари олиб борилмоқда.

ЎзА