Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2,3 миллиард сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахсга жиноят иши очилди
09:29 / 2023-02-22

“L.N.” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.К. ҳудудий тижорат банки филиалидан ҳудудда иккита кўп қаватли уй-жой қуриш учун 2,3 миллиард сўм кредит олган.

Кредит маблағига эса қурилиш материаллари олинган. Лекин у қурилишни бошлаш ўрнига материалларни сотиб юборган. Маблағни талон-торож қилиб, шахсий манфаатлари учун ўзлаштириб юборган.  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА