Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
23 апрель санаси билан боғлиқ муҳим воқеалар
08:25 / 2022-04-23

23 апрель – Халқаро китоб ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. Сана 1995 йил ЮНЕСКОнинг 28-конференсиясида эълон қилинган.

1930 йил 23 апрелда адабиётшунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Лазиз Қаюмов таваллуд топди (вафоти 2004 йил).

1993 йил 23 апрелда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилди.

1997 йил 23 апрелда Германиянинг Бонн шаҳрида “Амир Темур ва унинг тарихдаги роли” мавзусида немис ва ўзбек олимлари иштирокида халқаро илмий анжуман ўтказилди.

2009 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.