English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
223 нафар аёлга “ҳимоя ордери” берилган
11:06 / 2022-03-01

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш энг долзарб масалалардан биридир.

 Бу борада “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси қонунлари ҳамда бир қатор қарор ва фармойишлар муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.  


 
Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Фарғона вилоятидаги Ўзбекистон туманида ушбу қонун ва қонуности ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганди.  
 
Ишчи гуруҳ аъзолари, туман ҳокими ҳамда соҳа мутасаддилари иштирокида ўтказилган муҳокамаларда хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасалари ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар, бунда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва бошқа давлат органларининг вазифалари, шу кунгача бажарилган ишлар таҳлил этилиб, келгусидаги муҳим вазифалар белгиланди.   
 
Ўрганишлар давомида туманда аёлларига нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтириш борасида масъуллар томонидан тизимли ишлар олиб борилаётганига эътибор қаратилди. Бугунги кунда Ўзбекистон туманида 223 нафар тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган аёлларга “ҳимоя ордери” берилган.  


 
Ишчи гуруҳ аъзолари Жаманжар қишлоғида жойлашган “Марҳаматхон” устоз-шогирд касб-ҳунарга ўқитиш маркази, “Қирқкетмон” маҳалласи ҳамда 16-умумтаълим мактабларида бўлиб, шу йўналишда ташкил этилаётган ишлар, хотин-қизларга яратилган шароитлар билан танишди.  
 
Ташриф давомида хотин-қизлар, маҳалла ва муассасалар вакиллари билан суҳбатлашилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари ҳам ўрганилди.  

 
Муҳтарама Комилова, ЎзА