Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22,1 миллион доллар миқдорида инвестиция ўзлаштирилди
10:56 / 2021-10-21

Инвестиция дастурига асосан жорий йилда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан 14 та лойиҳа доирасида 27,6 миллион доллар миқдорида капитал ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Мазкур маблағнинг 7 миллион долларини тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ташкил этади.

Уюшма матбуот хизмати маълумотларига кўра, инвестиция лойиҳалари Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида Ландесбанк Баден Вюртемберг (Германия), “Ternesy Devolopment” (Буюк Британия), "Rim Group k.f.t" (Венгрия), "Royal Thai Group" (Тайвань) компаниялари, Ziraat Bank (Туркия), Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 22,1 миллион долларлик инвестиция ўзлаштирилди ва давр прогнози 127 фоизга бажарилди. Ўзлаштирилган сармоянинг 3,4 миллион доллари қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, 18,23 миллион доллари замонавий ускуналарни харид қилиш ва 0,8 миллион доллари бошқа харажатлар учун сарфланди.

Шу кунгача "Фарғона ёғ-мой" корхонасида энергия тежовчи замонавий буғ қозонхонасини қуриш лойиҳаси тўлиқ амалга оширилди. Йил якунига қадар "Agro Food City" корхонасида мойли хом ашёларни сақлаш бўйича замонавий омборхона бунёд этиш, "Парвоз қурувчи" ва "Оқолтин ёғ-мой саноат" корхоналарида ўсимлик мойи ишлаб чиқариш, "Қўқон ёғ-мой" ҳамда "Chirchiq Grand Savdo" корхоналарида саломас ишлаб чиқариш лойиҳалари бўйича белгиланган ишлар якуни етказилади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА