Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
11:07 / 2026-01-21

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 20-22 даражагача, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 0-5, чўл ҳудудида 13-15 даражагача совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22 метргача тезлашиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22 метргача тезлашиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, бу кучайиш секундига 22 метргача тезлашиши кутилмоқда. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин.  Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

21-26 январь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ЎзА