Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2,2 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундириб берилди
17:42 / 2024-03-13

Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида МИБ туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатлари асосида 12 та фермер хўжалигида солиқ ҳамда бошқа қарздорликларни ундириш юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида фермер хўжаликларининг “FORTERS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги кластердан ҳақдорлиги аниқланди.

– Фермерлар кластерга тегишли шартнома асосида ғалла ва пахта хомашёсини топширган, – дейди МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси катта инспектори Абдумўмин Қодиров.– Бироқ маблағлар ўз вақтида тўлаб берилмаган. МИБ Шеробод туман бўлими давлат ижрочилари олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари чоғида кластер ҳисобидан фермерлар манфаати учун 1 миллиард 500 миллион сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.

Шунингдек, тумандаги иккита фермер хўжалиги фойдасига 736 миллион сўмга яқин қарздорлик ундириб берилди. 

Вилоятда солиқ ва бошқа қарздорликларни ундириш давом этмоқда. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири