Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
22 март Маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланмоқда
12:17 / 2020-02-28

ОНЛАЙН. Олий Мажлис Сенати аъзолари иккинчи ялпи мажлисда муҳокама қилган “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида бу ҳақда сўз боради.


Олий Мажлис Сенати аъзолари иккинчи ялпи мажлисда муҳокама қилган “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида бу ҳақда сўз боради.

Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралда қабул қилинган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилганлиги таъкидланди. 

Қонун билан 22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” этиб белгиланмоқда. Сўзга чиққанлар қайд этганидек, жамиятда аҳоли осойишталигини ва қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда маҳалла институтининг роли катта. Юртимизнинг бой тарихи билан чамбарчас боғлиқ бу ўзига хос институтининг мавқеини янада оширишда маҳалла тизими ходимлари фаолияти жамиятда муҳим аҳамиятга эга. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.