Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шимоли-шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
21-22 декабрь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА