English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
213 минг 31 нафар фуқаро спорт синовларини топшириш истагини билдирди
14:17 / 2023-12-05

Жорий йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида 213 минг 31 нафар фуқаро "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириш истагини билдириб, my.sport.uz платформасидан рўйхатдан ўтган.

Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар берди. Хабарда келтирилишича, рўйхатдан ўтганларнинг 199 минг 611 нафари ихтиёрий талаблар бўйича, 13 минг 420 нафари махсус талаблар бўйича "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириш бўйича ариза қолдирган.  

Ёш тоифалари бўйича аризалар таҳлил қилинганда 15-17 ёш тоифасида 172 минг 369 нафар, 18-29 ёш тоифасида 11 минг 271 нафар, 30-49 ёш тоифасида 23 минг 282 нафар, 50-70 ёш тоифасида 6 минг 109 нафар кишидан ариза келиб тушган.  

"Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириш бўйича энг кўп аризалар Наманган (54 549), Фарғона (42 202), Хоразм (30 974), Самарқанд (24 209) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА