Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
210 нафар муҳожир ишли бўлди
16:00 / 2022-04-05

Наманган вилоятида ишга муҳтож ва норасмий тарзда бошқа давлатларда ишлаб, ҳозирги кунда Ватанимизга қайтган ҳамда алимент тўлашга имконияти йўқ фуқароларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айни шу мақсадда Янги Наманган тумани ҳокимлиги, прокуратураси ва туман ички ишлар бўлими томонидан дахлдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида иш билан банд бўлмаган фуқаролар, уюшмаган ёшлар, битирувчилар, норасмий тарзда бошқа давлатларда ишлаб, ўз уйларига қайтган муҳожирлар ўзига муносиб иш излади.  

Ярмаркада тумандаги 74 та иш берувчи корхона ва ташкилот мавжуд 1 минг 840 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Тадбирга келган 900 нафарга яқин фуқаро, шу жумладан 715 нафарига халқ хўжалигининг турли соҳаларига ишга жойлашиш ва касбга қайта тайёрлов учун йўлланмалар тақдим қилинди.  

Эътиборлиси, хориждан қайтган 210 кишининг доимий бандлиги таъминланди. Қолаверса, алимент тўлашга муҳтож, ишсиз 36 фуқаро муқим ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари, ишсизлардан 85 нафарига касбга қайта тайёрлаш учун вилоят Бандлик бошқармаси ҳузуридаги “Ишга марҳамат мономаркази” га йўлланмалар берилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА