Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:55 / 2026-01-20

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ, Устюртда кечаси 17-22, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудининг шимолида 10 даражагача совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушади. Ғарбдан эсаётан шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётан шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

ЎзА