«Маҳаллабай» ишлаш тизими нафақат аҳоли муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда, балки фуқаролар йиғинлари биноларини таъмирлаш ва жиҳозлашга ҳам туртки бўлмоқда. Қувонарлиси,«Маҳалла» хайрия жамоат фонди ҳам мазкур хайрли ишда фаол иштирок этмоқда.
Бу ҳақида фонд республика бошқаруви ташаббуси билан «Маҳалла тизими ходимлари куни» муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида таъкидлаб ўтилди.

– Тадбирда нафақат маҳалла тизими ходимларини табрикладик, балки маҳалла идораларига зарур мебель, компьютер ва принтер жамланмаларини ҳам топширдик, – дейди фонд республика бошқаруви бўлим бошлиғиА.Азизов. – Хусусан, «Бўз», «Камолот», «Катта Олтинтепа», маҳалла фуқаролар йиғинларига мебеллар тўплами, Аҳиллик», «Баҳор», «Мирзакалон Исмоилий» каби маҳалла идораларига эса компьютер ва принтер жамланмаларини топширдик. Совғаларимиз маҳаллалар иши самарадорлигини оширади, деган умиддамиз.
Таъкидлаш жоиз, яқин кунларда «Маҳалла»фондининг молиявий кўмаги билан Мирзо Улуғбек туманидаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер ва принтер жамланмалари ҳамда мебеллар тўплами топширилади.
«Маҳалла» фонди матбуот хизмати