Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 нафар фуқарога субсидия ажратилди
17:02 / 2021-07-02

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони асосида жорий этилган бозор тамойилларига асосланган Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш бўйича аризалар туман комиссия аъзолари томонидан мунтазам ўрганиб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талабларига асосан, Яккасарой туманида субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича навбатдаги Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.  

 Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Таслимов ва комиссия аъзолари ва субсидия олувчи фуқаролар иштирок этдилар.  

 Унда жами 35 та ариза кўриб чиқилиб, 21 нафар фуқарога субсидия ажратилди, 10 нафар фуқарога ҳужжатларида камчиликлар борлиги учун қайта топширишга йўналтирилган бўлса, 4 фуқаро эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низом талабларига тўғри келмаганлиги сабабли рад этилди.  

 

  ЎзА