French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 мингдан зиёд ишсиз аҳоли бандлиги таъминланди
16:45 / 2020-12-09

Халқ депутатлари Самарқанд тумани Кенгаши сессиясида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

Қайд этилишича, ўтган 11 ойда 4 минг 217 фуқарога бандлик соҳасидаги хизматлар кўрсатилди.

Хусусан, 21 минг 187 нафар ишсиз фуқаро доимий иш жойларига жойлаштирилди, 174 нафари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилди, 352 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланиб, ижтимоий муҳофазага олинди, 403 нафарига меҳнат, бандлик масалалари бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Бундан ташқари, 1 минг 156 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди ҳамда уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 1 миллиард 585 миллион сўмдан ортиқ маблағ молиялаштирилди. Туманда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 352 нафар ишсиз, вақтинча ишсиз қолган ва иш изловчи фуқарога ишсизлик нафақалари тайинланиб, уларга жами 160 миллион сўм маблағ тўланди.  

Шахсий томорқасида банд бўлишни истаган “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи фуқароларнинг 88 нафарига 282,7 миллион субсидия маблағи асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш ва суғориш воситалари ўрнатиб берилди.

Шунингдек, сессияда маълум қилинича, туман тухум етиштириш бўйича республикада энг катта салоҳиятга эга ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда туманда 2,5 миллион парранда парвариш қилинмокда. Шундан, паррандачилик хўжаликларида 1,4 миллион ва аҳоли хонадонларида 1,1 миллион бошни ташкил қилади.

Мавжуд 18 та паррандачилик хўжалигига қарийб 595 гектар озуқа ерлари бириктириб берилган.

Туман аҳолиси эҳтиёжи учун йилига 54,3 миллион дона тухум талаб этилиб, амалда эҳтиёжга нисбатан кўп – 607,1 миллион дона тухум етиштирилади.

Йил давомида ҳудудда паррандачилик йўналишида 12 та лойиҳа ишга туширилиб, 1,3 минг бош, шундан 3 та йуналишда 1,3 минг бош парранда парвариши йўлга қўйилди. Келгуси йил I чорак якунига 1,3 миллион дона тухум етиштириш имконини берадиган қиймати 157,2 миллиард сўмлик яна 3 та лойиҳа амалга оширилади. Натижада аҳолининг эҳтиёжига нисбатан 1168,3 фоиз тухум етиштириш йўлга қўйилади.

Сессияда қишлоқ хўжалигида кластер тизими, бу янгиликнинг аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни ҳақида айрим мисоллар келтирилди. Жумладан, донни қайта ишлаш ва ғаллачилик кластерларини ривожлантириш бўйича “Навобод Наслли Парранда” фермер хўжалиги томонидан бир суткада қуввати 150 тонна омухта ем ишлаб чиқариш лойихаси ишга туширилди. Қиймати 33,8 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилди.

Н.Насриев, ЎзА