Сана муносабати билан Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтида “Ўрмонлар – сайёрамиз нафаси” мавзусида халқаро форум ўтказилди. Унда сенатор ва депутатлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлиги масъул ходимлари, соҳа олимлари, хорижлик мутахассислар ва ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида бугунги кунда табиатни асраш, бу борада қонунчиликни мустаҳкамлаш, йўқолиб бораётган ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини тиклаш бўйича қилинаётган ишлар, келгусидаги режалар борасида кенг маълумот берилди. Айтиш керакки, 21 март санаси 1971 йилдан буён ҳар йили бутун жаҳонда Халқаро ўрмонлар куни ёки Умумжаҳон ўрмонларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланиб келинади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BuSvsKqRCgw" title="21-mart – Xalqaro oʻrmonlar kuni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Форум доирасида ташриф буюрувчиларга олимларимиз томонидан ўрмон хўжалиги ерлари майдонида ўсимликлар дунёсини кўпайтириш борасида қилинаётган ишлар, илмий изланишлар ҳам намойиш этиб келинади. Янги навлар тақдимотлари ўтказилади ва ҳар йили бирор бир муҳим мавзуга бағишланган бўлади.
Тадбир иштирокчилари форум доирасида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтидаги биолабораториялар фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш, ўрмончилик хўжаликларида кўчат навларини кўпайтириш борасида қилинаётган ишларни ўз кўзлари билан кўриш имконига эга бўлдилар.
Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА