Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
12:21 / 2026-02-20

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 февраль куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, чўл ҳудудларининг айрим жойларида 0-2 даражагача совуқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.    Кечаси 7-12, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, бу кучайиш айрим туманларда секундига 20-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача ккчайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

21 февраль куни республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.  

ЎзА