Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
21 февраль – Халқаро она тили куни
22:30 / 2025-02-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида “Тил – халқларни бирлаштирувчи кучдир!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

ЮНEСКО жаҳон халқлари тилларини сақлаб қолиш ва уларга ҳурмат билан ёндашиш борасида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ташкилотнинг 1999 йилдаги Бош конференциясида 21 феврални “Халқаро она тили куни” деб эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Ушбу сана 2000 йилдан буён халқаро миқёсда кенг нишонланиб келинмоқда.

Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Республикамиз аҳолисининг аксарияти (80 фоиздан ортиғи) ўзбек тилида сўзлашади. Шунингдек, тожик, қозоқ, қорақалпоқ, қирғиз, туркман, рус ва бошқа тилларда сўзлашувчи ватандошлар ҳам бор. Бугунги кунда уларнинг ўзаро тинч-тотув яшаши, она тилини сақлаб қолиши ва ривожлантириши учун барча имкониятлар яратилган.

Қайд этиш керак она тилимиз – ўзбек тили туркий тиллар оиласига мансуб энг йирик тиллардан биридир. Дунё бўйича 50 миллионга яқин аҳоли ўзбек тилида сўзлашади.

[gallery-21864]

Миллий маданий марказлар билан ҳамкорликда бўлиб ўтган тадбирда Қўмита раҳбарияти, мутасадди ходимлари, Тожикистон ва Туркманистон Республикаларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчилари, Россия, Беларусь Республикаси элчихоналарининг масъул ходимлари, миллий маданий марказлар раислари ва фаоллари иштирок этди.

Тадбирни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов очиб берди.

Қўмита раиси сана муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар, элчи ва элчихоналар вакилларини табриклаб, она тилининг мазмун-моҳиятида ҳар бир халқнинг ўз миллий тафаккури, маънавияти, руҳиятининг ўзагини ташкил этадиган она тилига алоҳида муҳаббатнинг белгиси ўз аксини топишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида немис, польяк, рус, беларусь, тожик, қозоқ, туркман миллий маданий марказлари бадиий жамоаларининг ижодий чиқишлари иштирокчиларга байрамона кайфият улашди.

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА