Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Муҳим ҳодисалар
20-22 декабрь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
ЎзА