French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
205 та вазирлик ва идорада архив иши ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди
11:39 / 2023-09-06

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда қайд этилишича, “Ўзархив” агентлиги томонидан жорий йилнинг 8 ойида 205 та вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимларида архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назорати тадбирлари ўтказилди.  

Унга кўра, текширишлар давомида асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларини белгиланган муддатларда давлат архивларига топширмаслик, архив ҳужжатларининг қимматлилиги бўйича экспертизадан ўтказмаслик, иш юритиш қоидаларига риоя этмаслик, архив иши ва иш юритишга масъулларнинг билим ва малакалари етишмаслиги каби қонунбузарликлар аниқланган.  

Шунингдек, ўтказилган давлат назорати текширишлари бўйича 172 та ташкилотга кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритилган ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этган 31 нафар масъул ходимга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, тегишли судларга юборилган. 2 та ташкилотда ўтказилган текширишлар бўйича тўпланган материаллар прокуратура органига тақдим этилган.  

Бундан ташқари, Агентлик томонидан қонунбузилишларнинг олдини олишга қаратилган чоралар кўрилиб, тизимдаги давлат архивлари томонидан 1036 та ташкилот ва корхонага архив иши ва иш  юритиш бўйича услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди.  

Текширишлар натижасида ташкилот ва корхоналарда сақланаётган Миллий архив фондига киритилган 102 минг сақлов бирлигидан зиёд архив ҳужжатлари тегишли давлат архивларига топширилган.  

Ташкилотлар томонидан 1 минг 178 та соҳага оид ички ҳужжатлар, хусусан 616 та йиғмажилдлар номенклатураси, 136 та Иш юритиш йўриқномаси,  220 та МЭК ва ЭК низомлари ва 206 та Идоравий архив низомлари ишлаб чиқилган бўлиб, эксперт-текширув комиссиялари томонидан келишиб берилган.  

“Ўзархив” агентлиги тизимидаги 34 та бинога жами 246 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди. Шунингдек, йил якунига қадар, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳри архивларига кичик қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА