French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2030 йилгача сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонлар 2 миллион гектарга етказилади
15:40 / 2022-10-17

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари ҳамда “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида”ги Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Ҳамроевнинг жавоби кўриб чиқилди.

— Мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сувни тежаб ишлатиш, қишлоқ хўжалигида сув тежамкор технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратиб келинади, — деди фракция раҳбари Х.Ғаффоров. — Бу борада Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳам сув ресурслари йўқотишларининг олдини олиш, улардан ортиқча фойдаланиш ҳамда сувни исроф қилишга қарши курашиш, ички суғориш тармоқларидаги сув сарфининг аниқ ҳисобини юритиш йўналишида салмоқли ишлар амалга оширилган. Масалан, саккиз ой давомида 5,5 миллиард м3 сув тежалишига эришилгани этиборга молик.   

Йиғилишда қайд этилганидек, сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш соҳасида 2022 йил (январь-август) давомида суғориш ишларига жами 30 миллиард 273 миллион м3 сув етказиб берилган. Олинган сув билан мавсумда 14,3 миллион гектар, шундан 3,8 миллион гектар ғўза, 3,1 миллион гектар ғалла, 1,2 миллион гектар нам суви ва шўр ювиш ҳамда 6,2 миллион гектар томорқа ва бошқа экинлар суғорилган.   

Ушбу мавсум давомида сув ресурсларини самарали бошқариш, сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳисобидан жами 5,5 миллиард м3 сув тежалишига эришилди. Бундан ташқари, жорий йилда 70,2 минг гектар майдонда кўчма эгилувчан қувурлар ҳамда 35,2 минг гектар майдонда эгатга плёнка тўшаб суғориш ишлари амалга оширилиб, 152,4 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари лазер ускунаси ёрдамида текисланди. 2030 йилга қадар сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларни 2 миллион гектарга етказиш режалаштирилган.   

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар соҳада эришилган муҳим натижаларни эътироф этган ҳолда қатор таклиф-тавсияларини билдирдилар. Соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар борлиги, жойларда муайян масалалар ўз ечимини кутаётгани таъкидланди.  

Якунда муҳокама қилинган масалалар бўйича қарор қабул қилинди.  

 

М.Комилова,  

ЎзА