Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2030 йилгача аҳоли гавжум бўлган кўчаларнинг 233 мингта бўш ер майдони аукцион савдоларига чиқарилади
19:01 / 2023-12-14

Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида Кадастр агентлиги олдига қўйилган вазифалар ва агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, ҳудудларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш ва 2030 йилгача аҳоли гавжум бўлган кўчаларнинг 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш белгиланди. 

Юқоридаги қарорга мувофиқ, янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 2023 йил якунига қадар 2 мингта ер (лот) майдонларни аукцион савдоларга чиқариш топшириғи белгиланган. Топшириқ ижроси юзасидан ҳудудларда савдо, маиший, сайилгоҳ ва кўнгилочар хизматларини ривожлантириш бўйича бугунги кунга қадар янги хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун 3 минг 530 та ер (лот) майдонлари аукцион савдоларига чиқарилди. 

Шунингдек, жорий йил якунига қадар Республиканинг барча ҳудудларида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни хатловдан ўтказиб, Ер кодексининг 12-моддасига мувофиқ, ер тузиш лойиҳа ишларини ўтказиш ва ҳудудларнинг истиқболга мўлжалланган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқишни йиллар кесимида ташкил этиш белгиланган. 

Топшириқ ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ”2024–2030 йилларга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг истиқболга мўлжалланган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

Матбуот анжуманида, Кадастр агентлиги томонидан 2024-2025 йиллар давомида белгилаб олинган вазифалар бўйича маълумот берилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ерлар тоифасидаги узоқ йиллар давомида собиқ колхоз, совхоз ерларидан аҳолига уй-жой қуриш учун (томорқа) ажратилган ер майдонларини аҳоли пунктли ерлари тоифасига ўтказиш белгилаб олинди. Бу бўйича 2024 йил 1 апрелга қадар ҳисобот бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасида турган, амалда аҳоли пунктлари ерлари, саноат ерларига ўтиб кетган 817 минг гектар ер участкаларини ҳисоботда тўғри акс эттириш масаласи Пахтаобод тумани мисолида ўрганиб чиқилади. 

[gallery-15068]

Шунингдек, матбуот анжуманида Кадастр агентлиги томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. 

Соҳани рақамлаштириш бўйича ўзаро интеграция қилинмаган “Давреестр”, “Кўчмас мулк”, “Кўчмас мулк-3” ахборот тизимлари ўрнига Жаҳон банки билан ҳамкорликда Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими (UZKAD) ишга туширилди. Шунингдек, “АrcGIS” дастурида онлайн геопортал ташкил этилди. “E-YER NAZORAT” ААТ тўлиқ ишга туширилиб, Бош прокуратуранинг “E-Material” ахборот тизими ва ИИВ нинг “E-maʼmuriy ish” ахборот тизими билан маълумот алмашинуви йўлга қўйилди ва мобил дастури иш бошлади. 

Тизимга ерларни ўзбошимча эгаллаб олиш ҳолатлари ва уларга нисбатан кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритиб борилмоқда. “YERELEKTRON” ААТнинг янги версияси ишга туширилиб, “E-Qaror” АТ, “Ордер” АТ ҳамда Ягона идентификация тизими билан ўзаро маълумот алмашинуви йўлга қўйилди. 

“GEODEZNAZORAT” АТ орқали геодезия ва картографияга оид ишларнинг натижаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг электрон реестрини юритиш жорий қилинди. Барча кадастр хизматлари тўлиқ Ягона биллинг тизимига ўтказилди. Натижада “Лицензия” АТ орқали геодезия ва картография ишларини рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорни онлайн олиш имконияти яратилди.

Аввалги “ReestrAPI” веб-хизмати ўрнига бир қанча ахборот тизимларидан қидириш имконияти мавжуд бўлган “UZKAD”нинг универсал интеграцион шинаси (FALCON) яратилди. Бундан ташқари, кадастр маълумотлар базасини 26 та давлат ташкилотлари ва бошқа идоралар билан интеграция қилиш ишлари якунига етказилди. 

Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев, (сурат), ЎзА